Туркия статистика ташкилотининг маълумотларига кўра, ўтган 2019 йил давомида жами 1550 нафар ўзбекистонлик қиз Туркия фуқароларига турмушга чиққан. Турли йилларда Туркияга келин бўлган ўзбекистонлик қизлар орасида ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ҳам бор.

Наргиза Салмонова

Фото: Instagram / @nargiza.salmanova

Фото: Instagram / @nargiza.salmanova

Фото: Instagram / @nargiza.salmanova

Фото: Instagram / @nargiza.salmanova

Фото: Instagram / @nargiza.salmanova

«Тақдирлар», «О Марям, Марям», «Алданган аёл» «Фарҳод ва Ширин» каби фильмлардаги турли образлари билан томошабинларга яхши таниш актриса Наргиза Салмонова 2018 йилда Туркия фуқароси Эмраҳ Саянга турмушга чиққан.

Наргиза ва Эмраҳнинг тўйи Истанбул шаҳрида, Босфор денгизидаги кемада бўлиб ўтган. Актриса ҳар доим тўйи кемада бўлишини орзу қилганини айтган эди.

Дилноза Саидова

Фото: Instagram / @dilnozasaidova_sevimli

Фото: Instagram / @dilnozasaidova_sevimli

«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион-таҳлилий дастури бошловчиси Дилноза Саидова 2019 йилда Туркия фуқаросига турмушга чиққан.

Дилноза Instagram’даги саҳифасида ўзига «Муваффақиятли карьерадан оиласи учун воз кечган телебошловчи» дея таъриф берган.

Камола Арслонова (Диёра)

Фото: Instagram / @_diyora_

Фото: Instagram / @_diyora_

Фото: Instagram / @_diyora_

«Киракаш», «Севгинатор 2» фильмларида, «Опа-сингиллар» сериалида роль ижро этган актриса Камола Арслонова ҳам Туркияга келин бўлган. «Опа-сингиллар» сериалидаги Шаҳноза образи актрисани элга танитган. Камола Диёра тахаллуси билан қўшиқ ҳам айтган.

Месут ва Камола ҳозирда Туркияда яшайди. Уларнинг қиз фарзанди бор. Камола Instagram’даги постларидан бирида қизини ўзбек йигитига турмушга узатишни хоҳламаслигини, лекин ўғил фарзанд кўрса, Ўзбекистондан келин қилиш нияти борлигини ёзган.

Замира Ортиқова

Фото: Instagram / @zamiraartikovakurt

Фото: Instagram / @zamiraartikovakurt

«Севимли» телеканалининг яна бир бошловчиси Замира Ортиқова 2019 йилда туркиялик Гурол Курт билан турмуш қурган. Тўй Истанбул шаҳрида икки ёшнинг оила аъзолари ва энг яқин дўстлари қуршовида бўлиб ўтган. Телебошловчининг тўйида бир неча ўзбек шоу-бизнеси вакиллари ҳам иштирок этган.