NASA ходимлари «Юлдузлар жанги» фильмидаги «Ўлим юлдузи»га ўхшаш ойни кўрсатди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: NASA

Суратлар космик агентликнинг Instagram саҳифасида пайдо бўлди.

Суратларда Сатурннинг музлаган ойи — Мимас акс этган. Унинг юзасининг бир томонида улкан кратер кўринади. У Гершель кратери номини олган.

Шунинг учун ҳам космик тана «Юлдузлар жанги» фильмидаги «Ўлим юлдузи»га ўхшайди. Қайд этилишича, суратлар Кассини космик кемаси ёрдамида олинган. У 2004—2017 йилларда Сатурн орбитасида бўлган.

Фото: NASA

Фото: NASA

Фото: NASA

Фото: NASA

Фото: NASA

NASA суратлар изоҳига #StarWarsDay ҳештегини ҳам қўшган. Жорж Лукаснинг фантастик сагасининг дунё бўйлаб мухлислари «Юлдузлар жанги» суратга олинган кунни байрам сифатида нишонлайди.