4 майда халқаро «Юлдузлар жанги» куни нишонланди. Филиппинда мансабдор шахслар аҳолини карантин қоидаларига риоя этишга чақириш учун ушбу машҳур фильм қаҳрамонлари образида кўчага чиқди, деб ёзади Reuters.

Фото: Reuters

Дарт Вайдер бошчилигидаги штурмчилар Филиппин пойтахти Манила яқинидаги бир нечта қишлоққа бориб, ниқобсиз ва рухсатномасиз кўчага чиққан одамларга танбеҳ берди.

Мансабдорлар шу тариқа чеклов чораларига амал қилиш зарурлигига филиппинликлар эътиборини қаратмоқчи бўлди.

Қайд этилишича, улар ўз костюмларини резина гиламчалар ва эски пластикдан ясаган.

Бундан ташқари, Дарт Вайдер ва штурмчилар сув тошқинидан азият чеккан ҳудудлар аҳолисига гуманитар ёрдам етказиб берди.