9 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 30 нафар ҳомиладор аёл короновирусга чалинган, уларнинг 22 нафари бутунлай соғайди.

Яқинда Тошкент шаҳрида 2 нафар коронавирусни юқтирган ҳомиладор аёл фарзанд кўрди.

Фото: ССВ

Reuters коронавирус даврида дунё мамлакатлари шифохоналарида туғруқ жараёни қандай кечаётгани ҳақида фоторепортаж тайёрлади.

Вьетнамнинг Ханой шаҳрида пандемия даврида туғилган бола. Ота-онаси унинг юзига ҳимоя тўсиғини кийдириб, эмлашга олиб кетмоқда.

Фото: Reuters

Ханойда ҳамшира янги туғилган чақалоққа қараяпти.

Фото: Reuters

Бельгиянинг Брюссель шаҳрида туғишидан аввал коронавирусга чалинган Амандина юзига ниқоб таққан ҳолда қизини кўтариб турибди. Аёлда касалликнинг ҳеч қандай аломатлари бўлмаса ҳам шифокорлар ундан коронавирусга тест топширишни сўраган. Натижа ижобий чиққан.

Фото: Reuters

Ироқнинг Басра шаҳрида яшовчи Рафиқа Ибрагим янги туғилган ўғлининг видеосини томоша қиляпти. Она чақалоғи Саифни кўрмаганига бир ойдан ошди. 33 ёшли аёлнинг ҳомиладорлиги оғир кечди. Шифокорлар унга Эроннинг Ахваз шаҳридаги касалхонага бориб даволанишни маслаҳат берди. Аёл бу ерда белгиланган муддатдан уч ҳафта олдин кесарча кесиш йўли билан фарзанд кўрди. Рафиқа 20 кун ўғлининг ёнида бўлди. Шифокорлар ўғли Саиф яна бироз шифохонада бўлиши кераклигини айтиб, унга уйига жавоб берди. Икки ҳафта олдин аёлга ўғлини Ироққа олиб кетиш мумкинлигини айтишди. Бироқ коронавирус туфайли икки мамлакат чегараси ёпилган. Шу сабаб аёл ўғлини уйга олиб кела олмаяпти.

Фото: Reuters

Бангкокдаги шифохонада ҳамшира мамлакатнинг коронавирусга чалинган энг ёш беморини қўлида ушлаб турибди. Чақалоқ коронавирусдан тузалди ва унга уйига жавоб берилди.

Фото: Reuters

Британиянинг Манчестер шаҳрида яшовчи аёл ҳомиладорликнинг саккизинчи ойини бошдан кечирмоқда. У пандемия туфайли туғруқ жараёнида эри иштирок эта олмаслигидан хавотирда.

Фото: Reuters

Уганданинг Кампала шаҳрида яшовчи Фрэнсис Кибенгенинг ҳомиладор рафиқаси шифохонага пиёда бораётганида ҳомиласи унинг ичида нобуд бўлди, кейинроқ унинг ўзи ҳам вафот этди. Мамлакат ҳукумати коронавирус туфайли шахсий автомобиллар эгаларига рухсатномасиз ҳаракатланишни тақиқлади. Бу эса туғиш арафасидаги ҳомиладор аёлларга катта қийинчиликлар туғдирди. Мамлакатда ушбу чеклов туфайли камида етти нафар ҳомиладор аёл вафот этди.

Фото: Reuters

Нью-Рошеллдаги касалхонада коронавирусга чалинган беморлар билан ишловчи Ҳошим исмли эркак оиласи билан масофа сақламоқда. У янги туғилган жиянини биринчи марта кўряпти.

Фото: Reuters

Бангкокдаги касалхонада юзларига ҳимоя қалқонлари тақилган чақалоқлар.

Фото: Reuters

Швейцариянинг Женева шаҳрида яшовчи Ноэми Буше, Арно Жоэль ва уларнинг янги туғилган чақалоғи Францияда яшовчи қариндошлари билан видеоалоқа орқали суҳбатлашмоқда. Улар авиақатновлар бекор қилингани туфайли кела олмайди.

Фото: Reuters

Жанубий Испаниянинг Ронда шаҳрида яшовчи 40 ёшли Франсиско Пиментель ва 38 ёшли Нурия Браво уй балконидан туриб янги туғилган фарзанди Иисусни қўшниларига кўрсатмоқда.

Фото: Reuters

Нью-Йоркда шифокор 2 кунлик чақалоқнинг ота-онаси билан суҳбатлашмоқда.

Фото: Reuters

Нью-Йоркда Наоми Хассебрук ўғли Феликс билан синглисининг янги туғилган чақалоғига қарамоқда.

Фото: Reuters

Калифорнияда яшовчи аёл 4 кунлик чақалоғининг оғзини видеоалоқа орқали стоматологга кўрсатяпти.

Фото: Reuters

Лондонда опасининг уйига озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиб берган Уилл Уотсон ойна орқали янги туғилган жиянини кўрди.

Фото: Reuters

Ироқнинг Нажаф шаҳрида ҳимоя кийимида чақалоқни тутиб турган ҳамшира.

Фото: Reuters

Луизиана шифохонасининг тез ёрдам бўлими шифокори сменадан сўнг уйга қайтиб, янги туғилган чақалоғини тиббий ниқоб таққан ҳолда эркаламоқда.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Жакарта шаҳридаги шифохонанинг туғруқ бўлимида ҳимоя кийимида янги туғилган чақалоқни ушлаб турган ҳамшира.

Фото: Reuters

Ухандаги болалар касалхонаси изоляторида коронавирусга чалинган болага қараётган ҳамшира.

Фото: Reuters

Мексикалик доя Хуанита Зарате маҳаллий клиникада 29 ёшли аёлга учинчи фарзандини дунёга келтиришга ёрдам бермоқда. Заратенинг айтишича, у 45 йиллик фаолияти мобайнида юзлаб болаларнинг дунёга келишига кўмаклашган. Мамлакатда ҳозирда унинг хизматига талаб ортиб кетган. Чунки аёллар коронавирус туфайли йирик касалхоналарга боришга қўрқмоқда.

Фото: Reuters

27 ёшли фотограф Евгения Данигевич янги туғилган чақалоғи Платон билан Москвадаги туғруқхонада. Евгения асли молдовалик. Унинг ота-онаси карантин туфайли Москвага кела олмади.

Фото: Reuters