Шотландиянинг Данкелд шаҳри Перт-энд-Кинросс округида яшовчи фотограф ноёб оқ рангли олмахонни суратга олди. Daily Mail нашри ноодатий жониворнинг суратларига эътибор қилди.

Фото: PA

Крис Эддингтон уйи яқинида сайр қилиб юрганида лейкизмга учраган олмахонни кўриб қолган.

Суратларда оқ рангли олмахоннинг дарахт тагида ўтирганини кўриш мумкин.

«Мен аввал ҳеч қачон бунақа олмахонни кўрмагандим», — дейди фотограф.

Фото: PA

Эддингтоннинг олган расмлари Эдинбургда жойлашган олмахонларни ҳимоя қилиш бўйича ташкилотда ҳам қизиқиш уйғотган. Ташкилот вакили АннМари МакМастер Эддингтоннинг суратлари ажойиб эканлигини таъкидлаган.

Лейкизм — жониворларнинг устки қоплами рангининг ўзгариши ҳисобланади. Ушбу касалликда жониворларда пигмент тўқималари умуман бўлмайди.