АҚШнинг Айова штати Торнтон шаҳрида яшовчи эркак синглиси томонидан 33 йил олдин юборилган откриткани энди олди, деб ёзади UPI.

Фото: UPI

Ферма эгаси Пол Уиллис почта қутисида синглиси Энни Ловеллдан откритка олди.

Пол откриткага қараб Ловеллнинг 1987 йилда Гранд-Каньонда сайр қилаётган расми борлигини кўрди. Сан-Франциско почта маркаси ҳам ўша йилнинг декабрь ойида ёпиштирилган эди.

Откриткада Айова штатининг 2020 йил 29 апрелда ёпиштирилган бошқа почта маркаси ҳам бор эди.

Уиллис почтага бориб, ҳолатга ойдинлик киритмоқчи бўлди. Почта ходимаси коронавирус пандемияси туфайли ҳамма почта бўлимларида тозалаш ишлари ўтказилаётганини айтди.

Ходимлар полни артиш учун мебелларни сурганида хат уларнинг тагидан чиққан бўлиши мумкин.