Канадалик Кэролайн Эллис 11 май куни нишонланган оналар кунида онасини табриксиз қолдиргиси келмади, деб ёзади Meduza.

Коронавирус пандемияси туфайли вирусни юқтириш эҳтимоли катта бўлган кекса ёшдаги инсонлар билан қучоқлашиш хавфли бўлиши мумкин эди. Нима қилиш керак? Эллис вазият ечимини топди! У қучоқлашиш учун махсус техникани ўйлаб топди.

Ихтирони HUGlove деб номлашди. Полиэтилен экранга тўртта енг уланган бўлиб, улар икки инсоннинг бир-бирига бевосита тегинмасдан қучоқлашиш имконини беради.