Reuters коронавирус пандемияси даврига тўғри келган Рамазон дунёнинг турли мамлакатларида қандай ўтаётгани акс этган суратлар билан бўлишди.

Суриянинг Алеппо провинциясида кўнгиллилар томонидан тақдим этилган ифторлик.

Фото: Reuters

Покистоннинг Карачи шаҳрида хайрия қилинган ифторликни олиб, елкасида ўғлини кўтариб кетаётган ишчи.

Фото: Reuters

Рамазон ойида Муқаддас Макка шаҳридаги Каъба олдида турган хавфсизлик хизмати ходимлари.

Фото: Reuters

Исроилда фаластинлик бола бепул тарқатилаётган ифторликни олмоқда.

Фото: Reuters

Афғонистоннинг Жалолобод вилоятидаги масжидда Қуръон ўқиётган болалар.

Фото: Reuters

Буркина-Фасодаги масжидда Рамазон ойида намоз ўқиётган аёллар.

Фото: Reuters

Эроннинг Теҳрон шаҳрида камбағалларга тарқатиладиган эҳсонни тайёрлашга ёрдам бераётган бола.

Фото: Reuters

Германиянинг Вупперталь шаҳрида ўзи ва икки ёш боласи учун ифторликни қабул қилиб олаётган бангладешлик мусулмон аёл.

Фото: Reuters

Коронавирусга чалинган беморларга қарагани учун оиласидан айро яшаётган фаластинлик ҳамшира ифтор вақтида эрига гуруч билан тўлдирилган қошиқни кўрсатмоқда.

Фото: Reuters

Покистоннинг Крачи шаҳрида кунлик ишчи йўлнинг ўртасида ўтириб ифторлик қилмоқда.

Фото: Reuters

Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Наблус шаҳрида одамларни саҳарликка уйғотаётган жарчи.

Фото: Reuters

Ғазо секторида бепул тарқатилаётган ифторликни олишга келган фаластинликлар.

Фото: Reuters

Сомалида аёл ўз фарзандлари билан биргаликда ифторлик тайёрламоқда.

Фото: Reuters

Вашингтонда Рамазоннинг биринчи кунида мусулмонлар жамияти аъзоларига бепул ифторлик тарқатаётган Хазим Маки ва Шаҳриёр Аарби.

Фото: Reuters

Шри-Ланкада уй томида ифторлик қилаётган мусулмон оила.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида ифторлик қилаётган оила.

Фото: Reuters

Непалда ночор оилаларга тарқатиш учун тайёрланаётган ифторлик.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида масжид олдида ифторлик қилаётган мусулмон эркак.

Фото: Reuters

Канададаги Байт ур-Раҳмон масжиди имом-хатиби Умаир Хон бўм-бўш масжид олдида оиласи билан.

Фото: Reuters