4 майдан Италияда жорий этилган карантин секин-аста юмшатила бошланди. Одамларга спорт билан шуғулланиш, сайр қилиш ва бир ҳудудда яшайдиган қариндошлариникига боришга рухсат берилди.

Италиялик Жессика Кристофолини 56 кун деганда қаллиғи Фабрицио Боттамединикига келди.

Фото: Меtrо

Қиз уй дарвозасидан кириши билан йигитнинг Али лақабли ити уни қувонч билан қарши олди. Ит Жессиканинг атрофида тинмай сакрарди.

Европа мамлакатлари орасида коронавирус пандемиядан энг кўп зарар кўрган мамлакат Италия бўлди. Мамлакатда COVID-19’дан 30 395 киши вафот этди, касалланганларнинг умумий сони 218 268 кишидан ошиб кетди.