Хитойнинг Шанхай шаҳридаги Disney боғи уч ой деганда қайта очилди. 11 май, душанба куни боғга минглаб одамлар ташриф буюрди. Reuters боғдан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Reuters

Боғда энди ҳеч нарса аввалгидек бўлмайди. Парад ва мушакбозликлар ўрнини тақилиши мажбурий бўлган тиббий ниқоблар, тана ҳароратини текшириш жараёни ва ижтимоий масофани сақлаш мажбурияти эгаллади.

5,5 миллиард доллар эвазига қурилган Хитойдаги ушбу кўнгилочар боғ бутун дунёда 280 000 кишининг умрига зомин бўлган пандемия даврида ишга туширилган биринчи Disney боғи ҳисобланади.

Уч ой ёпиқ турган пайтда Disney боғи 1,4 миллиард доллар зарар кўрган.

Боғ очилган 2016 йилда у 10 миллион нафар меҳмонни қабул қилган. Коронавирус туфайли боғ маъмурияти кунлик ташриф буюрувчилар сонини 20 фоиз ёки 16 000 кишига қисқартиради.

Disney боғи болалар ўйин майдончаларини ҳали очмади. Бундан ташқари, аксарият аттракционлар, шунингдек, ресторан ва шоу томошалар маълум муддат ёпиқ бўлади. Вазият яхшиланишига қараб, улар кейинчалик очилиши мумкин. Боғда овоз кучайтиргич ёрдамида ташриф буюрувчилардан масофа сақлаш ҳамда бир жойга тўпланмаслик сўралмоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: Reuters