Сардоба сув омбори тўғонининг ғарбий девори 1 май куни ёрилиб кетган эди. NASA’нинг Landsat 8’даги Оператив ерусти сканери (OLI) ёрдамида 8 май куни олинган суратларда сув оқими Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг айнан қаерида тўпланганини кўриш мумкин. NASA таққослаш учун 22 апрель, тўғон ўпирилишидан олдин худди шу ҳудуддан олинган фотосуратни ҳам эълон қилган.

22 апрель куни туширган сурат

Фото: NASA

8 май куни туширган сурат

Фото: NASA

8 май куни туширган сурат

Фото: NASA

8 май куни туширган сурат

Фото: NASA

Маълумот учун, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган, ҳодиса оқибатида камида 56 киши турли даражада тан жароҳати олган, тошқин зонасида қолиб кетган юзлаб одамлар қутқарилган, шунингдек, 4 нафар фуқаронинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди.

Тўғоннинг ёрилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилган.