Instagram платформа ичидаги негатив контент миқдорини камайтириш имконини берувчи янги функцияларни жорий этади. Бу ҳақда Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Янги чоралар онлайн-буллингнинг олдини олишга йўналтирилган.

Биринчидан, ижтимоий тармоқда битта публикация остидаги изоҳлар гуруҳини бошқариш имконияти пайдо бўлади.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Аввал негатив изоҳни битталаб ўчиришга тўғри келарди, ҳозир эса фойдаланувчи бир нечта ҳақоратомуз изоҳни бир вақтнинг ўзида ўчириб юбориши, исталмаган фойдаланувчиларнинг бир нечтасини биттада блоклаши мумкин.

Иккинчидан, аккаунтлар эгаларига бошқа инсонлар изоҳларини ҳаммага кўринадиган қилиб қўйиш имкони берилади. Яъни пост қачон эълон қилинганига қарамай, саҳифа эгаси томонидан танланган изоҳ бошқаларникидан аввал кўриниб туради.

Шунингдек, Instagram фойдаланувчиларининг эслатиб ўтиш функцияси ҳам кенгайтирилади.

Фойдаланувчилар ўзларини ким эслатиши мумкинлигини танлай олади. Улар ҳеч кимга рухсат бермаслиги, ўзи обуна бўлган аккаунтга бу имкониятни тақдим этиши ёки эслатишни бошқариш ҳуқуқи билан ҳаммага бу функциядан фойдаланиш ҳуқуқини бериши мумкин бўлади.