Ўзбекистонлик хонанда Шерзод Эргашев жаҳон эстрадасининг энг хит тароналари мусиқасини миллий чолғу асбобларида ижро этиб, ижтимоий тармоқларда оммалашмоқда.

Хонанда шу пайтгача Astronomia’нинг «Coffin Dance», Майкл Жексоннинг «They Don’t Care About Us», Tones and I’нинг «Dance Monkey» ҳамда Арсен Шахунцнинг «Девочка, стоп» тароналари мусиқаларининг cover талқинларини ижро этган.

«Мақсадимиз шу кичкина санъатимиз орқали Ўзбекистон номини бутун жаҳонга танитиш» , — деб ёзади хонанда.

Tones and I — «Dance Monkey»

Майкл Жексон — «They Don’t Care About Us»

Astronomia — «Coffin Dance»

Арсен Шахунц — «Девочка, стоп»