14 май, пайшанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

АҚШнинг Нортон ҳудудидаги ташландиқ текстиль фабрикасида келиб чиққан ёнғин бартараф этилмоқда.

Фото: AP Photo

Германиянинг Франкфурт шаҳри яқинидаги от заводига елдириб кетаётган исланд отлари.

Фото: AP Photo

Буюк Британиянинг Блит шаҳрида Нортумберленд кулбалари ёнидан ўтиб кетаётган велосипедчи.

Фото: EPA

Парижда қайта очилган бошланғич мактаб ерига чизилган смайл белгиси болаларнинг масофа сақлашига кўмаклашиши назарда тутилган.

Фото: Reuters

Сенегал пойтахти Дакарда такси кутаётган икки аёл. Мамлакатда айни дамда 2 мингдан ортиқ коронавирусга чалинган беморлар бор.

Фото: Rex

Нидерландиянинг Зволле шаҳридаги фонд музейи қайта очилиши олдидан ижтимоий масофа сақлаш қоидаларини жорий этиб чиқмоқда.

Фото: EPA

Парагвайнинг Асунсьон шаҳридаги улгуржи бозорда ташландиқ сабзавотлар йиғувчиси бўлиб ишлайдиган 11 ёшли бола.

Фото: AP Photo

Парижда малинуа зотли итга коронавирус инфекцияси юққан матони топиш ўргатилмоқда.

Фото: Getty Images

Пуэрто-Риконинг Лас Пьедрас шаҳрида ўрта мактаб битирувчиси тантанада машинасида ўтириб қатнашмоқда.

Фото: Getty Images

Бразилия президенти Жаир Болсонаро Алворада саройидан чиқа туриб ниқобини тўғрилаб олмоқда.

Фото: Reuters

Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги туғруқхонада оналаридан айрилган чақалоқлар.

Фото: Reuters

Мисрнинг Қоҳира шаҳридаги бўш реклама баннерлари олдидан ўтиб бораётган машиналар.

Фото: Reuters

Покистоннинг Карачи шаҳрида полиция томонидан ижтимоий масофа сақламаган одамлар сабаб ёпилган савдо бозори олдида йиғилган оломон.

Фото: Reuters

Пекиндаги заводга уюштирилган экскурсиянинг тушлик вақтида ижтимоий масофа сақлаб овқаланаётган ходимлар.

Фото: Reuters

АҚШнинг Калифорния штатидаги Сан-Диего шаҳрида университетнинг бўшаб қолган кампусида бемалол юрган тошбақа.

Фото: Reuters

АҚШнинг Канзас штатидаги уйда масофа сақлаб биргаликда кино кўраётган қўшнилар.

Фото: Reuters

Италиянинг Бергамо шаҳрида L’Eco di Bergamo газетасида эълон қилинган кўплаб некрологларни кўздан кечираётган журналист.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида Уттар-Прадеш шимолига, уйларига етиб олиш учун поезд кутаётган муҳожир меҳнаткашлар.

Фото: Reuters

Мадриддаги Ла-Пас шифохонасида коронавирус сабаб вафот этган ходимлар хотирасини 2 дақиқалик сукут билан ёд этаётган шифокор.

Фото: Reuters

Таиланднинг Бангкок шаҳрида қайта очилган ресторанда ижтимоий масофа сақлашни таъминлаш мақсадида одамлар орасига ўйинчоқлар қўйиб чиқилган.

Фото: Reuters

Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги буюм бозорида ўзларининг савдо қила олиш қобилиятини жонли эфирда синаб кўраётган қизлар.

Фото: Reuters