Астрономлар Ердан 25 минг ёруғлик йили узоқлигида жойлашган яна бир сайёрани аниқлади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Янги аниқланган сайёра ҳозирча фанга маълум бўлган энг узоқ экзосайёра ҳисобланади.

Олимларнинг фикрича, сомон йўлида Ерга ўхшаган бир неча сайёралар бўлиши мумкин, бироқ уларни аниқлаш осон эмас. Бугунги кунда астрономлар 4 мингдан ортиқ экзосайёрани аниқлаган. Улардан аксарияти Ердан бир неча минг ёруғлик йили узоқлигида жойлашган.

Астрономлар барча маълумотларни таҳлил қилиб, топилган супер Ернинг массаси Ер массасидан 3,96 мартага катта эканини аниқлашди. У унча катта бўлмаган юлдуз атрофида айланади. Сайёра ва юлдуз ўртасидаги масофа тахминан Венера ва Қуёш ўртасидаги масофадек келади. Сайёра жуда секин айланади, унинг бир йили 617 Ер кунига тенг.

Олимлар ушбу сайёра ҳаёт учун яроқлилигини аниқлай олмади. Узоқ масофа туфайли сайёрадаги ҳарорат ва унинг юлдузи фаоллиги ҳақида маълумот олиб бўлмаяпти.