БМТнинг янги тадқиқотига кўра, COVID-19 пандемияси глобал иқтисодиётнинг тўрт йиллик ўсишини йўққа чиқариб, 8,5 триллион доллар йўқотади, деб хабар бермоқда The Bell.

Фото: Getty Images

БМТ Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг 2020 йил апрель ойидаги жаҳон иқтисодиёти 3 фоизгача қулаши ҳақидаги прогнозидан сўнг жаҳон ЯИМнинг 3,2 фоизга пасайишини прогноз қилмоқда,  ХВЖ май ойида прогнознинг қўшимча равишда пасайишини истисно қилмаганди.

Унга кўра, 2020 йилда 34,3 миллион киши қашшоқлик ёқасида қолади, уларнинг 56 фоизи Африка давлатларидадир.

2030 йилга келиб эса яна 130 миллион киши пандемиянинг иқтисодий оқибатлари туфайли қашшоқликка дуч келиши мумкин. Бу барча мамлакатларнинг қашшоқликни камайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларига жиддий таъсир кўрсатади.

Пандемия оқибатлари кам малакали ва кам ҳақ тўланувчи ишларга номутаносиб равишда салбий таъсир кўрсатди.

БМТнинг фикрича, пандемия рақамлаштириш ва автоматлаштиришни тезлаштиради. Бу иш ўринларининг қисқариши ва ишсизлик даражасининг ортишига олиб келиши мумкин. Бу эса ўз навбатида дунёда ижтимоий тенгсизликнинг кучайишига олиб келади.

Шунингдек, иқтисодий тикланиш 2021 йилда 3,4 фоизни ташкил этишини прогноз қилмоқда.