Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 май куни Сирдарё вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида юз берган сув тошқинидан жабр кўрган Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари аҳолисига моддий ёрдам сертификатлари тарқатилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабар беришларича, сув тошқинидан зарар кўрган 4,5 мингдан зиёд хонадон эгаларининг ҳар бирига Президент Шавкат Мирзиёев номидан 40 миллион сўмлик моддий ёрдам сертификати (пул маблағли банк картаси билан бирга), шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати