Грузиянинг Bravo Metehi гуруҳи хонандалари Севара Назархоннинг «Улуғимсан Ватаним» қўшиғидан парчани ўзбек тилида маҳорат билан ижро этди. Видео гуруҳнинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилинди.

«Ушбу қўшиқ ўзбекистонлик опа-сингил, ака-укаларимиз учун грузинлардан совға сифатида жаранглайди», — дейди гуруҳ хонандалари.

Қисқа вақт ичида 2500 тага яқин лайк тўплаган видео остига Севара Назархон ҳам изоҳ ёзди.

«Мана, ваниҳоят сизни топдим! Болалар, ажойибсизлар! Самимий ижро учун сизларга миннатдорчилик билдираман! Сизлар билан бирга қўшиқ куйласам дегандим, бунга қандай қарайсиз?», — деб ёзади Севара.

Гуруҳ хонандалари Севара Назархонга жавоб тариқасида «Сиз билан қўшиқ куйлаш биз учун катта шараф», — деб ёзди.