Reuters дунёнинг турли мамлакатларидаги ташкилотлар, ресторанлар ва салонларда масофа сақлаш қандай ташкил этилгани ҳақида фоторепортаж тайёрлади.

Таиланднинг Бангкок шаҳрида очилишга тайёрланаётган банк ходимлари. Улар ниқоб ва ҳимоя қалқонларини тақиб олган.

Фото: Reuters

Шри-Ланка ҳукумати Коломбода қарийб икки ой давом этган карантиндан сўнг хусусий ва давлат ташкилотларининг қайта очилишига рухсат берди. Одамлар лифтда масофа сақламоқда.

Фото: Reuters

Пекиндаги завод ишчилари тушлик пайтида масофа сақламоқда.

Фото: Reuters

Франциянинг Ницца шаҳрида масофа сақлаб трамвай кутаётган одамлар.

Фото: Reuters

АҚШнинг Мичиган штатидаги корхоналардан биридаги кириш ва чиқиш йўлаги.

Фото: Reuters

Токиодаги банкда кўзга ташланган ҳолат.

Фото: Reuters

Бельгиянинг Брюссель шаҳридаги Mercedes автодилерида масофа сақлаб турган одамлар.

Фото: Reuters

Бангкокда қайта очилган ресторанда масофа сақлаш тадбирлари доирасида ишлатилаётган ўйинчоқ пандалар ёнида овқатланаётган одамлар.

Фото: Reuters

АҚШнинг Техас штатидаги салон худди шундай ишламоқда.

Фото: Reuters

Бангкокдаги ресторанда тушлик қилаётган одамлар.

Фото: Reuters

Франциядаги Renault заводи ишчиси юзига ниқоб таққан ҳолда автомобиллар йиғиладиган конвейерда ўтирибди.

Фото: Reuters

Италиядаги автомобиль, самолёт ва автобуслар учун таркибий қисмлар ишлаб чиқариладиган заводда масофа сақлашга ундовчи белги.

Фото: Reuters

Бангкокдаги ресторанда масофа сақлаб овқатланаётган хўрандалар.

Фото: Reuters

Мичиган штатида General Motors компанияси ходимлари тана ҳарорати ўлчаниб, ишга киритилмоқда.

Фото: Reuters

Пекиндаги фабрика ишчилари масофа сақлаган ҳолда тушлик қилмоқда.

Фото: Reuters

Франциядаги Toyota заводига кираверишда.

Фото: Reuters

Таиланднинг Бангкок шаҳрида карантиндан кейин қайта очилган ресторанда овқатланаётган одамлар.

Фото: Reuters

Амстердамда ресторанлар икки кишилик жойларни махсус кабина билан ўраб чиққан. 

Фото: Reuters

Мичиган штатидаги заводда ишчилар ўтирадиган стол масофани сақлаш нуқтаи назаридан шундай жиҳозланган.

Фото: Reuters