Ўзбекистонда 15 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4 нафарга ошиб, касалланганлар сони 2686 кишига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, янги касалланиш ҳолатларининг 3 таси 12—14 май кунлари Россиядан Қорақалпоғистонга келган фуқароларда, яна бир ҳолат эса Қорақалпоғистонда инфекцияга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқарода аниқланган.

Ўзбекистонда шу кунга қадар, коронавирус инфекциясидан 2158 нафар фуқаро бутунлай соғайди, 517 нафар бемор даволанишда. Соғайиш кўрсаткичи эса 80 фоизни ташкил қилмоқда.