Reuters коронавирус пандемияси даврида дунё шаҳарлар юқоридан қандай кўриниши акс этган суратларни тақдим этди.

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ҳимоя костюмларидаги тобуткашлар коронавирусдан вафот этган беморни кўмиш учун олиб келмоқда.

Фото: Reuters

Франциянинг Кале шаҳридаги саҳро.

Фото: Reuters

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида гўрковлар янги гўр қазмоқда.

Фото: Reuters

Париждаги бўм-бўш Этуаль майдони ва Триумф аркаси.

Фото: Reuters

Техасда яшовчи бир неча юзлаб одамлар текин тарқатилаётган маҳсулотларни олиш учун машиналарида навбат кутмоқда.

Фото: Reuters

Грециянинг Санторини оролидаги бўм-бўш кўчалар.

Фото: Reuters

Таиланднинг Бангкок шаҳридаги Baiyoke Sky меҳмонхонаси томидан ҳувиллаб ётган кўча кўриняпти.

Фото: Reuters

Флоридадаги «Дисней сеҳрли қироллиги» боғи ҳувиллаб ётибди.

Фото: Reuters

Лос-Анжелесдаги мактаб ёнида тўхтаб турган автобуслар. Дарслар онлайн ўтила бошланганидан сўнг улар ишсиз қолди.

Фото: Reuters

Рамазоннинг биринчи кунида Саудия Арабистонидаги муқаддас Макка шаҳрининг юқоридан кўриниши.

Фото: Reuters

Нью-Йоркдаги бўм-бўш Таймс хиёбони.

Фото: Reuters

Нью-Йоркдаги Харт оролидаги қабристоннинг юқоридан кўриниши.

Фото: Reuters

БААнинг Дубай шаҳридаги шайх Зайд йўлининг кўриниши.

Фото: Reuters

Лос-Анжелесдаги портда териб қўйилган янги машиналар.

Фото: Reuters

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида муниципалитет ишчилари коронавирусдан вафот этган беморни дафн этмоқда.

Фото: Reuters

Рио-де-Жанейродаги Маракана стадионининг юқоридан кўриниши.

Фото: Reuters

Туркиянинг Истанбул шаҳрида карантин туфайли ўз уйи балконида қўшнилари учун рақсга тушиб бераётган раққоса.

Фото: Reuters

Франциянинг Лилла шаҳридаги бўм-бўш кўча.

Фото: Reuters

Франциянинг Нормандия шаҳридаги бўшаб қолган автотураргоҳлар.

Фото: Reuters

Франциянинг Париж шаҳридаги Елисей шоҳ кўчаси.

Фото: Reuters

Лос-Анжелес яқинидаги бўм-бўш чорраҳа.

Фото: Reuters

Япониянинг Йокогама шаҳридаги аттраксионлар боғининг юқоридан кўриниши.

Фото: Reuters