15 май, жума куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Бельгиянинг Кнокке-Ҳейст шаҳрида ижтимоий масофаланиш ҳақидаги огоҳлантиришлар қўйилган тўсиқлар. Айни дамда мамлакатда ёпиқ тартиб юмшатилиши режа қилинмоқда.

Фото: Reuters

Австралиянинг Сидней шаҳридаги Бонди пляжида селфи қилаётган аёллар. Айни пайтда Янги Жанубий Уэльсда қатъий чоралар юмшатилган.

Фото: Getty Images

Хитойнинг Ухань шаҳридаги яшаш жойидаги синов полигонида кутиб турган қизалоқ. Шаҳар маъмурияти 10 кун ичида деярли 11 миллион аҳолисини коронавирусга текшириб чиқади.

Фото: Getty Images

Италиянинг Флоренция шаҳрида реставратор суратларни таъмирлаб чиқмоқда. Галереялар 18 майдан кейин очилиши белгиланган.

Фото: Getty Images

Афинадаги яқинда таъмирдан чиққан, фонтанлар билан ўралган Омония майдони.

Фото: Rex

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳри яқинидаги ҳудудда қаровсиз қолган болалар озиқ-овқат учун навбатда.

Фото: Getty Images

Берлинда парламент сессияси вақтида спикернинг нутқидан сўнг навбатдаги сўзга чиқувчи олдидан минбар тозаланмоқда.

Фото: EPA

Франциянинг Антиб коммунасидаги Маринлэнд боғида декабрь ойида туғилган оқ айиқчалар.

Фото: Rex

Венесуэла пойтахти Каракасдаги мактабда ўқитувчи интернетга кира олмайдиган оилалар олиб келган дафтарлардаги уй вазифаларини тиббий қўлқопда текшириб чиқмоқда.

Фото: AP Photo

Германиянинг Филипсбург шаҳридаги атом электростанциясида эксплуатациядан чиқарилаётган қисмнинг қулаши.

Фото: Reuters

Ҳиндистонда фарзандига сув ичириб турган она. Мамлакатда 78 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалингани қайд этилган.

Фото: EPA

Оқ уй ходимлари АҚШ президенти Дональд Трамп учиб келишидан аввал трапларни текшириб чиқмоқда.

Фото: «ТАСС»

Нидерландиянинг Хилваренбек шаҳридаги боғ қайта очилди. Буни жирафаларнинг автомобилга бўй чўзиб турганидан сезса бўлади.

Фото: EPA

Польшанинг Варшава шаҳрида чўкиб кетаётган буғуни қутқариб қолишди.

Фото: EPA

Филиппинга Вонгфонг тайфуни кириб келди.

Фото: EPA

Россиянинг Петропавловск-Камчатка ҳудудида туманли тун.

Фото: «ТАСС»

Сардоба фалокати жабрланувчиларига тарқатилган 40 миллион сўмлик моддий ёрдам сертификати. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятидаги ташрифи давомида Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари аҳолисига моддий ёрдам сертификатлари тарқатган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Буюк Британиянинг Брайтон қирғоқлари бўйидаги тескари уй олдидан югуриб кетаётган аёл.

Фото: Reuters

АҚШнинг Пенсильвания штатидаги Марказий католик ўрта мактаби битирувчилари масофа сақлаб суратга тушмоқда. Битирув оқшоми бекор қилинган.

Фото: Reuters