Исроилнинг Бар-Ирлан номидаги университет олимлари оддий ичимлик сувини дезинфекцияловчи воситага айлантира оладиган янги технологияни яратди — у бактерия ва вирусларни, хусусан, коронавирус оиласига кирувчи организмларни йўқ қилишга қодир, деб хабар беради Medical Xpress.

Фото: Doulton Water Filters

Таъкидланишича, мазкур антисептик самарали ва хавфсиз бўлиб, ерости сувларини ифлослантирмайди. Янги технология ноёб сирт хусусиятларига эга нанометр электродлардан фойдаланишга асосланган. Суюқлик электродлар билан ўзаро таъсирлашганда ноёб муҳитда тозаловчи восита пайдо бўлади. Ушбу бирлашмаларнинг комбинацияси кучли антибактериал хусусият ҳосил қилиб, тери ҳужайралари хавфсизлигини таъминлайди.

Сувни дезинфекцияловчи воситага айлантириш усули турли сценарийлардан фойдаланишни назарда тутади: аэрозоллар, қўлни ювувчи восита, полни ювиш учун, ҳавони тозаловчи ва ҳоказо. Электродларни исталган шаклда ишлаб чиқариш қобилияти ушбу технологиядан исталган жойда фойдаланиш имконини беради.

Антисептикнинг янги тури оддий оқартиргичдан 100 баробар самаралироқ, шу билан бирга, у кам ўлчамдаги концентрация талаб қилади — бир литр учун 5 000-20 000 миллиграмм ўрнига 50-200 миллиграмм.