Ўтаётган ҳафта давомида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Германиянинг Замерберг коммунасида велосипедчи сигир билан селфи қилмоқда.

Фото: EPA

Киевдаги «Венеция» меҳмонхонасида ҳамшира янги туғилган чақалоқларга ғамхўрлик қилмоқда. Коронавирус сабабли чегаралар ёпиқлиги боис суррогат оналардан туғилган 100 дан ортиқ болаларнинг хорижлик ота-оналари уларни олиб кета олмаяпти.

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп Вашингтонда.

Фото: Reuters

Ухандаги шифохонанинг тиббиёт ниқобидаги ҳамширалари Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этмоқда.

Фото: Reuters

Лима кўчаларидан бирида тобутдаги жасад ташлаб кетилди. Перу Жанубий Америкада коронавирусга чалинганлар сони бўйича иккинчи ўринда бўлиб турибди. Мамлакатда 84 минг кишида коронавирус аниқланган, 2300 дан ортиқ одам вафот этган.

Фото: Reuters

Мали пойтахти Бамакода ёниб кетган қочоқлар лагерига қараётган бола.

Фото: AFP

Таиланд пойтахти Бангкокда мушуклар кафеси яна қайта очилди. Кафе ходими мушукнинг ҳароратини ўлчамоқда.

Фото: AFP

Афғонистон пойтахти Кобулдаги шифохонанинг ўқлардан тешилиб кетган ойна ва деворлари. Жангариларнинг шифохонага ҳужуми оқибатида 20 дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Фото: EPA

Бразилиянинг Кашиас-ду-Сул шаҳридаги савдо маркази дезинфекция қилинмоқда. Ҳозирда Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 222 минг кишидан ошиб кетган.

Фото: AFP

Хитойнинг Чунцин шаҳри тоғларидаги илон изи йўлининг юқоридан кўриниши.

Фото: Getty Images

Германиянинг Bagus компанияси эшитишида муаммоси бўлган одамлар учун махсус ниқоб ишлаб чиқарди. Эшитишида муаммоси бўлган шахслар бундай ниқобни тақиб олган суҳбатдошининг сўзларини лабларидан ўқиб олиши мумкин.

Фото: Getty Images

Дакар шаҳрида такси кутаётган сенегаллик аёллар.

Фото: «ТАСС»

Франциядаги Монмейран шаҳарчасида мактабларни очишга рухсат берилмагач, ота-оналар ва ўқитувчилар норозилик белгиси сифатида ўрмонда дарс ташкил этди.

Фото: AFP

Мадрид кўчаларидаги одамлар.

Фото: Getty Images

Деҳлида қум бўрони кузатилди.

Фото: «ТАСС»

Аляскада ов қилаётган бургут.

Фото: The Guardian

Мексиканинг Тихуана шаҳрида коронавирус туфайли икки баравар кўп қабр қазилмоқда.

Фото: AFP

Шанхайдаги санъат музейи ташрифчилари.

Фото: Getty Images

Таиланд пойтахти Бангкокдаги кафеда хўрандалар пластик тўсиқ билан ажратиб қўйилмоқда.

Фото: EPA

Италиялик скрипкачи Фиамма Флавия Паолуччи Халқаро ҳамширалар кунида Римдаги шифохонада чиқиш қилди.

Фото: AFP

Колумбияда коронавирус пандемияси авж олган пайтда ABC Displays фабрикаси картондан шифохона каравотлари ишлаб чиқаришни бошлади. Гофрирофка қилинган картондан ясалган каравотлар 150 килограммгача оғирликни кўтара олади ва 6 ойгача хизмат қилиши мумкин. Зарурат туғилса, улардан тобут ўрнида фойдаланиш ҳам мумкин.

Фото: Getty Images

Москвада кунботар маҳал камалак ҳосил бўлди.

Фото: EPA