АҚШ ҳукумати мамлакатда коронавирус эпидемиясининг тарқалашига муносабат билдиришда сусткашликка йўл қўйган. Бу ҳақда кекса ёшли кишилар парвариши билан ишловчи муассасалар бирлашмаси директори Ричард Моллот маълум қилган, деб ёзмоқда «РБК».

Фото: Reuters

«Афсуски, федерал ҳукумат содир бўлаётган воқеаларнинг бошланишида эпидемияга бепарво қаради ва вазиятга жуда секин муносабат билдирди. Айниқса, қариялар уйларидаги ҳолатларга нисбатан бефарқ бўлинди», — дейди Моллот.

Унинг сўзларига кўра, давлат қариялар уйидаги беморларнинг касалликка чалинишини камайтириши мумкин эди. Бироқ бунга бепарво қаралди, оқибатда АҚШнинг айрим ҳудудларида ушбу муассасаларда яшовчиларда ўлим кўрсаткичи 50 фоизга етган.

Моллот коронавирус билан касалланган пансионатлардаги кексалар кўпинча соғлом кишилар билан ўз хоналарида мулоқот қилади. Шунингдек, уларнинг айримлари ногирон ва ёши кексалиги туфайли касалхоналар ушбу беморларни қабул қилмайди. Экспертнинг айтишича, ҳукумат кексаларни даволаш мақсадга мувофиқ эмас деб топган.

Аввал «Россия сегодня» бош муҳаррири ва RT телеканали раҳбари Маргарита Симоньян АҚШ соғлиқни сақлаш тизими Россияникидан кескин фарқ қилиши ва аҳолини қамраб олиш кўрсаткичи ҳам океан ортида пастлигини қайд этганди.

Симоньян АҚШда яшовчи кишилар тиббиёт хизматларининг қимматлиги туфайли алоҳида ҳолатлардагина шифокорга мурожаат қилиши мумкинлигини билдирган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва Германияда ўзига тўқ одамлар учун энг яхши тиббиёт хизматлари кўрсатилади. Симоньян АҚШда коронавирусдан, асосан, аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган қатлами вакиллари жабр кўраётгани ва улар орасида ўлим ҳолатлари кўплигини таъкидлаган.