Уй — бу инсон шахсиятининг бир қисми. Деворлар ранги, эшик тутқичлари, ёритгичлар сизнинг дидингиздан, шунингдек, даромадингиздан далолат беради, деб ёзади GQ нашри.

Қуйида дунёдаги энг ҳашаматли ва қимматбаҳо уйлар ҳақида маълумотлар келтирилади.

Мумбайдаги «Антилия» қасри. Нархи — 2 миллиард доллар Эгаси — Мукеш Амбани

Фото: Wikimedia Commons

Ҳиндистоннинг энг бадавлат фуқароси Мукеш Амбани сайёрадаги энг ҳашаматли уйлардан бирига эгалик қилади. Уй 27 қаватдан иборат ва унда тўққизта тезюрар лифт ишлайди.

Кўп қаватли гаражда эса 168 та машинага жой бор. Агар меҳмонлар вертолётда келмоқчи бўлса, унда бу ерда учта вертолёт сиғадиган майдон бор. Уйда баллар ўтказиладиган зал, театр, спа, ибодатхона ва бир неча қишки боғлар бор.

Нью-Йоркдаги Марказий боғ кўриниб турадиган пентхаус. Нархи — 240 миллион доллар Эгаси — Кеннет «Кен» Гриффин

Фото: Wikimedia Commons

Кеннет Гриффин — америкалик инвестор, миллиардер ва Citadel компанияси асосчиси. У ушбу пентхаусни 2019 йилда сотиб олган.

Пентхаус уч қаватда жойлашган, унинг умумий майдони 2137 квадрат метрни ташкил этади. Унда 16 та ётоқхона, 17 та ваннахона ва бешта балкон бор.

Лос-Анжелесдаги The Manor қасри.

Нархи — 120 миллион доллар

Эгаси кимлиги номаълум

Фото: Wikimedia Commons

Бу Лос-Анжелесдаги энг катта уй бўлиб, унинг умумий майдони 5203 квадрат метрни ташкил этади. Унда 123 та хона, 14 та ётоқхона ва 27 та ваннахона бор. Уйда гўзаллик салони, тунги клуб ва сартарошхона ҳам бор. Уй ҳовлисида 202 сотихли боғ жойлашган. Боғда теннис корти ҳам қурилган. 2019 йилгача уйда Петра Экклстоун исмли аёл яшаган.

Беверли-Хиллздаги қаср. Нархи — 71 миллион доллар Эгаси — Гаррет Кэмп

Фото: Wikimedia Commons

Uber асосчиларидан бири Гаррет Кэмп бу уйни 2019 йилда харид қилган. Уйнинг умумий майдони 1115 квадрат метрни ташкил этади. Уйда ярми ер остида жойлашган автомобиллар галереяси ва чексиз бассейн бор.

Калифорниядаги пляжли уй. Нархи — 43 миллион доллар Эгалари — Билл ва Мелинда Гейтс

Фото: Wikimedia Commons

Фото: Wikimedia Commons

Фото: Wikimedia Commons

2020 йилнинг апрелида ушбу қаср Билл ва Мелинда Гейтслар томонидан сотиб олинган. Пляжли уй сокин атмосферага эга.

Вертолёт майдонига эга пентхаус. Нархи — 20 миллион доллар Эгалари — Девид ва Виктория Бекхэм.

Фото: Wikimedia Commons

Фото: Wikimedia Commons

Ушбу пентхаус One Thousand Museum биносида жойлашган, унинг томида эса вертолёт қўнишга мўлжалланган майдон бор.

Майамидаги ушбу осмонўпар бино Zaha Hadid Architects лойиҳаси бўйича қурилган, эр-хотин Бекхэмлар уйни 2019 йилда сотиб олган.