Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ҳовлисида кўкнор гиёҳванд моддасини етиштирган отахонга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

2020 йил 14 май куни ўтказилган «Қорадори—2020» тадбирида мазкур қилмиши ошкор бўлган отахоннинг «Бўстон» маҳалласидаги хонадони кўздан кечирилганда 14 туп гиёҳванд ўсимлиги етиштирилаётгани маълум бўлган.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

Мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

Қашқадарё ИИБнинг ёзишича, отахон кўкнор ўсимлигини нима мақсадда етиштирганига ҳозирча ойдинлик киритмаган.