17 май, якшанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Кения пойтахти Найробида юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари Зумба рақс машғулотларида иштирок этмоқда.

Фото: EPA

Ухань шаҳрида ниқоб таққан одамлар касалликни аниқлаш учун тест топширгани навбатда турибди.

Фото: Reuters

Истборн майоғи яқинидаги қоя четида ўтирган жуфтлик. Англияда карантин чекловлари енгиллаштирилишда давом этмоқда.

Фото: AFP

Жазирамадан ҳимояланиш учун шляпа кийиб, кўзойнак тақиб олган ит. Туркиянинг Анталия шаҳрида 1929 йилдан бери илк марта май ойида ҳаво ҳарорати 38,8 даражагача кўтарилди.

Фото: Anadolu Agency

Пандемия туфайли фойдаланилмаётган jetBlue авиакомпаниясининг самолётлари Марана шаҳридаги аэропортда турибди.

Фото: Getty Images

Таиландда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари камайгани сабабли мамлакатда март ойидан буён илк марта савдо марказлари очилди.

Фото: Reuters

Албания пойтахти Тиранада 1939 йилда қурилган, 1945 йилда эса Миллий театрга айлантирилган бино бузилмоқда. Мамлакат бош вазири Эди Рама бино ўрнида янги театр қуришни режалаштирган.

Фото: Reuters

Тиранадаги Миллий театр биноси бузилишига қарши бўлган одамлар ва полиция ўртасида тўқнашув юз берди. Фаоллар ва мухолифатчилар бош вазир Эди Рамани коррупцион ҳаракатларда айбламоқда.

Фото: Reuters

Тиранада Миллий театр биноси бузилишига қарши норозилик акцияси ўтказган фаоллардан бирини полиция қўлга олди.

Фото: Reuters

Индонезия пойтахти Жакартада ишчи Денге безгаги тарқалишининг олдини олиш учун фумигация (тутатиш) қилмоқда.

Фото: AP Photo

Англиянинг Бёрнли шаҳридаги шифохонада ҳамшира муддатидан олдин туғилган чақалоқни онасига бермоқда.

Фото: Reuters

Нью-Йоркдаги Домино паркида одамлар ижтимоий масофаланишга амал қилаётганини назорат қилаётган полициячи.

Фото: Reuters

Испаниянинг Фуэнхирола шаҳридаги ҳайвонот боғидаги товус турналар.

Фото: EPA

Колумбия пойтахти Боготада Viva Veracruz мусиқа гуруҳи аъзолари шаҳар бўйлаб қўшиқ куйлаб, пул тўпламоқда.

Фото: EPA

Словенияда коронавирус тарқалиши тўхтагани эълон қилингач, Канин тоғ-чанғи курорти қайта очилди.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида ишчи мигрантлар ўзлари туғилган штатларга етиб олиши учун темир йўл қатнови тикланишини талаб қилаётган вақтда полиция уларни тарқатиш учун дубинкадан фойдаланмоқда. Жамоат транспортлари тўхтатилгани боис мигрантлар пиёда ёки юк машиналарида ўз штати сари равона бўлмоқда. 16 май куни юк машинаси ҳалокати оқибатида камида 23 мигрант ҳалок бўлди. 8 май куни эса 16 мигрантни поезд босиб кетганди.

Фото: Reuters

Карантиндан аста-секин чиқишни бошлаган Италиянинг Неаполь шаҳридаги денгиз бўйида балиқ сотаётган балиқчи.

Фото: Reuters

Ироқнинг Нажаф шаҳридаги Имом Али масжидида шиа мусулмонлари Лайлатул Қадр кечасида.

Фото: AFP

Испания соҳил қўриқлаш хизмати томонидан Атлантика океанида қутқарилган мигрантлар Гран-Канария оролига олиб келинди.

Фото: Reuters

Таиланд пойтахти Бангкокдаги 2 ойдан сўнг қайта очилган универмагда K9 робот-итидан олинган қўл учун гель ёрдамида қўлини дезинфекциялаётган аёл.

Фото: Reuters

Австралиянинг Виктория штатида карантин чекловлари енгиллаштирилгач пляжда гандбол ўйнаётган одамлар.

Фото: Shutterstock

Янги Зеландиянинг Окленд шаҳридаги пляжда одамлар қуёш ботишини кузатмоқда. Мамлакатда карантин қоидалари енгиллаштирилиб, жисмоний масофаланиш ва гигиенага амал қилган ҳолда кинотеатрлар, ресторанлар, дўконлар, болалар майдончаси ва тренажёр заллари очилишига рухсат берилди.

Фото: Getty Images