Туркиянинг энг кўп ҳақ тўланадиган актёрлари 2019 йилда сериалларда суратга тушиб, қанча даромад олгани ҳақидаги маълумотлар билан танишамиз.

 Чағатой Улусой

https://www.instagram.com/p/BEJUcS7jefq/

Ўтган йил якунлари бўйича энг кўп гонорар оладиган турк актёрлари рейтингида Чағатой Улусой етакчилик қилди. Актёр «Ҳимоячи» сериалининг бир қисми учун 500 минг турк лираси (72 минг доллар) олган. Сериалнинг 25 қисмдан иборат эканлигини ҳисобга олган ҳолда 29 ёшли актёрнинг битта сериалда суратга тушиши учун қанча гонорар олишини ҳисоблаш қийин эмас.

Ушбу сериал Netflix платформасида эълон қилинган. Сериал бош қаҳрамони вайрон бўлаётган Истанбулни қутқариши керак бўлади. Улусой ушбу сериал орқали ўзига қаҳрамон имижини яратди, шунингдек, яхшигина пул ишлаб олди.

Кенан Имирзалиоғлу

https://www.instagram.com/p/B-CDcvqD6yN/

Актёр Кенан Имирзалиўғлу «Ҳукмдор» сериалининг бир серияси учун 350 минг турк лираси (51 минг доллар) олган. Ушбу сериал олтинчи қисмдан кейин тўхтатилди. Маълумотларга кўра, сериал ижодкорлари актёрларга гонорар тўлашга қийналган.

Бурак Ўзчивит

https://www.instagram.com/p/B_fXUKcFp9e/

Бурак Ўзчивит Усмон Ғозий ҳақидаги «Қурилиш: Усмон» тарихий сериалининг бир қисми учун 325 минг турк лираси (47 минг доллар) олади.

Тарихий сериал киноихлосмандларига манзур бўлди. У барча рейтингларда юқори кўрсаткичларни забт этди. Бундан ташқари, Бурак Ўзчивит шампунь ва кийим-кечаклар рекламасидан ҳам яхши даромад олади.

Берен Саат

https://www.instagram.com/p/B6AcegihRj0/

Берен Саат ўтган йили ўзи иштирокидаги «Ҳадя» сериалининг бир серияси учун 200 минг турк лираси (29 минг доллар) гонорар олган.

Сериалнинг иккинчи мавсуми 2020 йилда намойиш этилиши режалаштирилган.

Киванч Татлитуғ

https://www.instagram.com/p/B9gfqYfgQ13/

Ўтган йили Киванч Татлитуғ «Тўқнашув» сериалининг бир қисми учун 150 минг турк лираси (21 минг доллар) гонорар олди. Сериал 24 қисмдан иборатлигини ҳисобга олинса, актёр ишлаб топган пулга Истанбулдан яхши уй сотиб олиш мумкин.

Арас Булут Ийнемли

https://www.instagram.com/p/B4aYdSJALJJ/

2019 йилда Арас Булут Ийнемли энг можароли лойиҳалардан бири «Чуқур» сериалида суратга тушди. Сериал ижодкорларини шафқатсиз саҳналар учун жаримага ҳам тортишган. Афтидан лойиҳа муаллифларининг жарималарга ҳам, актёрлар гонорарига ҳам пуллари етади, шекилли. Арас Булут Ийнемли сериалнинг бир қисми учун 70 минг турк лираси (10 минг доллар) олган.