4 май куни Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабгача таълим муассасаси мудираси ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди. Аёл туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган эди.

«Xabar.uz» нашрининг маълум қилишича, аёл 17 май куни вафот этган.

Мудиранинг ўз жонига қасд қилгани ҳолати бўйича 4 майдаёқ терговга қадар текшириш ҳаракатлари бошланган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати мудиранинг ўз жонига қасд қилиши сабабларига оид тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритилиши ва ишга ҳуқуқий баҳо берилишини билдирганди.