Дунёдаги энг узун автомобиль ҳисобланувчи American Dream («Америка орзуси») лимузини америкалик Майк Мэннинг исмли фуқаронинг саъй-ҳаракатлари билан реставрация қилинади. Ҳозирда автомобилни асл ҳолатига қайтариш бўйича иш бошлаб юборилган, деб хабар беради Motor.

Фото: Motor

American Dream ХХ асрнинг 90 йилларида Жей Орберг томонидан яратилган. Орберг дунёдаги энг узун автомобилни яратиш учун 1976 йилда ишлаб чиқарилган иккита Cadillac Eldorado лимузинларини бирлаштириб, унга 26 та ғилдирак ва бир жуфт мотор ўрнатган. Натижада бортида жакузи, вертолёт майдончаси, мини-голф майдончаси ва бассейн жойлашган 30,5 метрли машина пайдо бўлган.

Фото: Motor

Сўнгги йилларда лимузин Autoseum музейи омборида сақланаётган эди. Мэннинг American Dream’ни харид қилганида у жуда аянчли аҳволда бўлган: кузовининг аксарият қисми занглаб кетган, олд бампери ва битта фараси йўқ, бир неча ўқларида ғилдираклар мавжуд бўлмаган. Мэннингнинг сўзларига кўра, лимузинни реставрация қилиш ишлари бир йилдан ортиқроқ вақт олади ва кейинги йилнинг баҳорида тайёр бўлади.

Фото: Motor

Фото: Motor

Фото: Motor