Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академияси оркестри YouTube’да энг кўп томоша қилинган клип — Луис Фонсининг Despacito қўшиғи мусиқасини жонли ижро этди. Мусиқани ижро этиш жараёни акс этган видео вазирликнинг Telegram каналига жойлаштирилди.

ИИВ академияси оркестри созандалари барча фуқароларни уйда қолишга чорлаб, уларга яхши кайфият тилаган.

2017 йилда яратилган Despacito қўшиғи  YouTube’да 6,7 миллиард марта томоша қилинган ва YouTube тарихидаги энг оммабоп клип сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилган.