Турк актёрлари бутун дунёда миллионлаб қизлар қалбини забт этган. Қуйида ҳаётда уларнинг кўнглидан жой эгаллаган аёллар ҳақида сўз юритамиз.

Халит Эргенч (50 ёш) ва Бергюзар Корель (37 ёш)

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Муҳташам юз йил» сериали юлдузи Халит Эргенч бўлғуси турмуш ўртоғи Бергюзар билан суратга олиш майдончасида танишган. Улар 2009 йилда турмуш қурган, ҳозирги кунда икки ўғил фарзандни тарбиялаб, вояга етказмоқда.

Киванч Татлитуғ (36 ёш) ва Башак Дизер (43 ёш)

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Киванч Татлитуғ оламшумул машҳурлигига қарамай ҳаётда жуда оддий инсон. У 2013 йилда бўлажак рафиқаси Башак Дизер билан танишган. Башак Киванч суратга тушаётган фильмда гримёр бўлиб ишлаган. Улар ёшлари орасидаги фарққа қарамасдан бир-бирига кўнгил қўйган ҳамда 2016 йилда турмуш қурган.

Каан Урганжиўғли (39 ёш) ва Зейнеп Оймак (29 ёш)

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Севги изтироби» фильмидаги баджаҳл ва зулмкор Амир образи билан ўзбек томошабинларига танилган Каан Урганжиўғли ҳаётда оғир-босиқ, камтар ва ақлли инсон. У ёш актриса Зейнеп Оймакка кўнгил қўйган. Каан ва Зейнеп шахсий ҳаётини мухлисларга ошкор қилмайди. Уларнинг бирга тушган суратлари ҳам жуда оз.

Мурат Йилдирим (41 ёш) ва Иман Элбани (32 ёш)

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Муваффақиятсиз биринчи турмушидан кейин Мурат Йилдирим анча вақтгача ёлғиз яшади. Кунлардан бир кун у «Марокаш гўзали» ҳамда «Араб олами гўзали» Иман Элбани билан танишиб қолади. Нефть магнатининг қизи Иман модель ва актриса сифатида фаолият юритиб, Лондонда яшарди. Унинг қалбини забт этиш актёрга осон бўлмаган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Иманнинг уйига совчи бўлиб борган. Шундан сўнг жуфтлик турмуш қурган.

Бурак Ўзчивит (35 ёш) ва Фаҳрие Эвжен (33 ёш)

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бурак ва Фаҳрие 2013 йилда суратга олиш майдончасида танишган, бироқ у пайтда актёрлар бир-бирига шунчаки ҳамкасб сифатида қараган. «Чолиқуши» фильмидаги севишганлар образи уларни яқинлаштирди. «Ишқ сенга ўхшар» фильмидан сўнг жуфтлик турмуш қуришга қарор қилди. Уларнинг тўйлари Босфор соҳилида романтик тарзда бўлиб ўтган. 2019 йилда Бурак ва Фаҳрие илк марта ота-она бўлди. Улар ўғлига Каран деб исм қўйган.