19 май куни кечаси Россиянинг Красноярск ўлкасига метеорит тушди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Кўчадаги кузатув камералари самовий жисмнинг Ерга тушишини тасвирга олди. Видеода нур таратаётган йирик объектнинг осмондан учиб тушиб, ўчганини кўриш мумкин.

Қайд этилишича, метеоритни ҳудуддаги бир неча жойдан, хусусан, Курагинский, Минусинский, Каратузский ва бошқа яқин туманлардан кузатиш мумкин бўлган.

Объект тушган жой номаълум. Гувоҳларнинг айтишича, метеорит тушганидан кейин кучли қарсиллаш эшитилган.