20 май, чоршанба куни дунёнинг турли бурчакларида олинган энг қизиқарли суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Индонезиянинг Жанубий Тангеранг шаҳрида Қурбон ҳайитига маҳсулот олиш учун навбатда турган одамлар.

Фото: Rex

Жанубий Африка пойтахти Преторияда ҳукуматдан маҳсулотлар бўйича ёрдам олиш учун навбатда турган одамлар.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳрига кириб келган «Амфан» циклонидан жабр кўрган ногирон эркакни қутқарувчи полиция ходимлари хавфсиз жойга олиб кетмоқда.

Фото: Reuters

Филиппиндаги Кесон-Сити шаҳрида антитана учун тест топширишга навбатда турган одамлар.

Фото: Getty Images

Бурундининг Гитега шаҳрида сайловчилар президентлик сайловида овоз беришидан аввал уларга урналар бўшлиги кўрсатилмоқда. Мамлакат раҳбари Пьер Нкурунзиза 15 йиллик фаолиятдан сўнг кетмоқда.

Фото: AP Photo

Англиянинг Челмсфорд шаҳрида McDonald’s’нинг қайта очилганидан хурсанд хўрандалар.

Фото: Rex

Жанубий Кореянинг Тэжон шаҳридаги катта мактаблар очилганидан сўнг ҳимоя ойналари орқали ажратилган ошхонада тушлик қилаётган ўқувчилар.

Фото: AFP

Таиланднинг Бангкок шаҳрида заргарлик дўкони ёпилган савдогар эндиликда йўл устида сартарошлик қилмоқда.

Фото: EPA

Испаниянинг Барселона шаҳридаги Ла-Барселонета пляжида денгизга чиқишга ҳозирланаётган сузувчилар.

Фото: Rex

Германиянинг Целла-Мелис шаҳрида мамлакатда Covid-19 туфайли вафот этган инсонлар хотирасига чироқлар ёқаётган аёл.

Фото: AFP

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида барпо этилган Адиблар хиёбонига ташриф буюриб, Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйди.

Фото: Президент матбуот хизмати

АҚШнинг Мичиган штатидаги Сэнфорд дамбасидан кучли ёмғир туфайли юзага келган сув чиқиши тасвирланган сурат.

Фото: Reuters

Пекинда ўтказилган Миллий халқ конгресси доирасида ташкил этилган Хитой Халқ сиёсий консультатив анжуманига кириш олдидан коронавирусга тест топшираётган хорижлик журналист.

Фото: Reuters

Швейцариянинг Йонен коммунасида паралимпия спортчиси София Гонсалес уйидаги боғда шуғулланмоқда.

Фото: Reuters

Покистоннинг Карачи шаҳрида юмшатилган тартиб вақтида вокзалда поездга чиқиш учун фарзанди билан бирга навбатда турган эркак.

Фото: Reuters

Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Масжид ал-Ҳарам масжидидаги Каъба яқинида Лайлатул Қадр кечасида ижтимоий масофа сақлаб дуо ўқиб турган одамлар.

Фото: Reuters

Кот-д’Ивуарнинг Абиджан шаҳридаги масжид яқинида ўтирган тиланчилар.

Фото: Reuters

Вашингтондаги Оқ уйнинг катта маслаҳатчисида Иванка Трамп пандемия шароитида озиқ-овқат маҳсулотларининг етказиб берилиши бўйича давлат занжири борасида гапира туриб, стол устидаги маҳсулотларга қарамоқда.

Фото: Reuters

Канаданинг Торонто шаҳридаги кўчалардан бирида оғзида олмахонни олиб кетаётган тулки.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида коронавирус туфайли жорий этилган ёпиқ тартиб юмшатилмоқда. Гўзаллик салони косметологлари мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

Фото: Reuters

Президент Шавкат Мирзиёев Адиблар хиёбони ёнида ташкил этилган Тошкент шаҳри музейи билан ҳам танишди. Ҳозиргача бу ерда мингга яқин экспонатлар тўпланган. Музей фондини бойитиш давом эттирилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати