«Дарё» ўтиб бораётган ҳафтанинг қизғин баҳсларига сабаб бўлган твитларни диққатингизга ҳавола этади.

«Музейлар ҳозирда вақтинчалик ёпиқ бўлиши мумкин, аммо улар кўплаб инсонлар учун бирор нарсани кашф қиладиган билим манбаи бўлиб қолаверади. Айниқса, ҳозирда виртуал музей саёҳатлари ишлаб турган бир вазиятда. Бугунги  халқаро музейлар кунида илҳомлантирувчи масканлар кунини биргаликда нишонлайлик ва музей ходимларининг машаққатли вазифалари учун ташаккур билдирайлик», – Антонио Гуттериш, БМТ бош котиби.

«Ватандошлар ватан учун қанчалик хайрия қиляпти? АҚШ ва Канададаги ватандошлар Ўзбекистон учун хайрия кампаниясини бошлаган эди. Камида чорак миллион йиғишга бел боғлашган. Онлайн жамғармага бир ойда 56 минг доллар ташланди», – Навбаҳор Имамова, «Америка овози» ўзбек хизмати радиоси журналисти.

«1969 йилда коллежни тугатган пайтимизда курсдошларимга ‘Қўрқув доим биз билан, аммо унга вақт ажратишга вақтимиз йўқ’, деб айтгандим. 50 йилдан ошиқ вақт ўтибдики, қўрқув бизни карахт қилиб қўйиши мумкин бўлган ва йўлларимизни айро қиладиган жиҳатларини кўрдим», – Ҳиллари Клинтон, америкалик сенатор.

«Трамп қандай ракета ҳақида гапираётгани борасида кимдадир маълумот борми? Бу масалада Обама ҳукуматида ишлаган пайтимда шуғулланган эдим. Ҳозирда бироз англолмай турибман», – Майкл Макфол, сиёсатчи.

«Ўзбекистон яқинда банк тизимини ислоҳ қилишнинг 2020–2025 йилларга мўлжалланган тизимни барқарор, натижадор ва замонавий бўлишини таъминловчи стратегияни қабул қилди», – Лилия Бурунчук, Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўлими директори.

«Ахмат Қодиров номидаги фонд бугун Фаластинда ёрдам бермоқда. Ўн мингдан ортиқ оила озиқ-овқат кўмагини олмоқда», – Рамзан Қодиров, Чеченистон раҳбари.

«Ҳозирда авиачипта нархлари қуйидагича экан: Тошкент—Нукус: 810 000 сўм, Тошкент—Термиз: 680 000 сўм, Тошкент—Урганч: 760 000 сўм. Коронавирусга тест топширишга 224 415 сўм қўшилади», – davletovuz.

«Қатар дунёнинг коронавирусдан вафот этганлар сони энг кам қайд этилган давлати бўлиши билан бирга коронавирусдан касалланганлар энг кўп қайд этилган ва ниқоб тақмаганлик учун ўта қаттиқ жазо тайинланадиган мамлакатларидан бири. Ниқобсиз юриш уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ёки 55 минг АҚШ долларигача жарима тайинланишига сабаб бўлади», – DW News Twitter саҳифаси.

«Франция ва Бирлашган Араб Амирликлари стратегик ҳамкорликни кучайтиришда давом этади. Муҳаммад ибн Зайд билан имзоланган келишувга кўра биз биргаликда пандемия ва унинг оқибатларига қарши ҳамкорлик қиламиз ва пандемиядан кейинги дунёни биргаяратамиз», – Эммануэль Макрон, Франция президенти.

«Бу кўпчилигимиз учун машаққатли давр бўлганини биламан. Сиз қурбон қилган барча нарса учун ҳаммангизга ташаккур билдираман. Биз вирус чўққисидан ўтиб олдик ва ишончим комилки, қоидаларга амал қилиб, қўлни қўлга бериб ишласак, вирусни енгамиз ва дўстларимиз ҳамда оила аъзоларимиз билан қайта бирлашамиз», – Борис Жонсон, Буюк Британия бош вазири.

«Бизга универсал, ҳукумат қаноти остидаги соғлиқни сақлаш тизими керак, чунки эркин бозор эпидемияларга дуч келишга ва уларга қарши курашга тайёр эмас», – Ювал Ной Ҳарари, тарихчи ва ёзувчи.

«Бугун мамлакатимиздаги барчани 19 май санасида нишонланадиган Отатурк, Ёшлар ва спорт куни билан табриклайман. Ишончим комил, ёшларимиз миллий руҳни сақлаган ҳолда мамлакатимизга ёруғ келажак келтиради», – Омина  Эрдўғон, Туркия Республикасининг биринчи хоними.

«Андреа Пирлога тўп узатиш бу гўёки уни сақлаш учун яширишдек гап. Андреа Пирло, туғилган кунинг муборак бўлсин», – УЕФА Чемпионлар Лигасининг Twitter’даги саҳифаси.

«Қозоғистонда коронавирусга қарши кураши учун медали пайдо бўлади», – Fergana.News янгиликлар нашри.

«Халқаро валюта жамғармаси Арманистонга молиявий ёрдамни 280 миллион АҚШ долларигача оширди» – Рейтер ахборот агентлиги.

 Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.