Коронавирус пандемияси ижтимоий чегаларни олиб ташлаб, барчани тенглаштирди, деб ёзади Wday.

Фото: Facebook / @zuck

Мамлакат ҳукумати томонидан уйда ўтириш кераклиги тайинланганида бой ҳам, камбағал ҳам шундай қилишга мажбур. Эндиликда кинотеатр, ресторан ёки гўзаллик салонларига боришдан тийилиб турса ҳам бўлади.

Facebook асосчиси, миллиардер Марк Цукербергнинг карантин пайтида сочи ўсиб кетди. Шунда у рафиқаси Присцилла Чанга мурожаат қилди. Гарвард университетининг биология факультетини тугатган Присцилла эри учун сартарошлик малакасини ҳам ўзлаштирди. Цукербергнинг ёзишича, у бунга қадар икки марта хотинига соч олдирган ва натижасидан кўнгли тўлган.

Фото: Facebook / @zuck