Ер сайёраси узра астрономлар «аср кометаси» деб атайдиган улкан комета учиб ўтмоқда. Бу ҳақда астроном Кон Стоитсис ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Twitter / Vivstoitsis

Яқинда очилган SWAN (C/2020 F8) кометасини осмонда ҳеч қандай қурилмаларсиз, оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин.

Таъкидланишича, космик жисм 2020 йилнинг 27 май санасида ўзининг максимал ёруғлигига етади (+3 юлдуз ўлчови). Ўша вақтда SWAN Қуёшга 64,4 миллион километр масофага қадар яқинлашади.

Ҳозирги вақтда комета Жанубий ярим шардан яхши кўринмоқда.

Фото: Twitter / Vivstoitsis

Яқинда уни Шимолий ярим шарда жойлашган давлатлардан туриб ҳам кузатиш мумкин бўлади. 20—21 май кунлари комета Персей юлдузлар туркумидаги Алголь юлдузига, 22 май куни эса Дельта Персей ва Мирфакка яқинлашади.