Американинг Колорадо шаҳрида яшовчи рассом Стефани Хук юз учун янги ниқоб яратди. Уни тақиб, нафас олиш жараёнида ниқоб юзида «Гарри Поттер» фильмидаги талончилар харитаси пайдо бўлади, деб ёзади Esquire.

Фото: Insider

Хукнинг айтишича, у оламга бироз сеҳрни олиб кирмоқчи бўлган.

«Мен фантазияни ҳаётга татбиқ этишга ҳаракат қиламан. Маҳсулотларим бошқаларникига ўхшамаслигига интиламан. Мен оддий одамларга ҳеч кимникига ўхшамаган нарсаларга эгалик қилиш имконини тақдим этишни ёқтираман», — дейди рассом аёл.

Стефанининг ўзи тайёрлаган юмшоқ ўйинчоқлар ва аксессуарлар сотадиган компанияси бор. Пандемия муносабати билан Стефани ҳам юз учун ҳимоя ниқоблари яратишга қарор қилди.

Компания сайтида янги ниқобларнинг тиббий лицензияси йўқлиги, бироқ улар касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича марказ йўриқномаси бўйича тайёрлангани ёзилган. Стефани ушбу ниқобларни одатий тиббий ниқоблар устидан тақишни маслаҳат беради.

«Бу ниқоб шунчаки чирой учун тақилади», — дейди Хук.

Стефани бундай ниқоблар тайёрлаш учун у лицензияланган пахтали мато, шунингдек, рангни ўзгартирадиган пигментдан фойдаланади. Битта ниқобни тайёрлаш учун 17 соат вақт кетади. Шунинг учун рассом бундай ниқобларнинг чекланган миқдорда тайёрлашни режалаштирган.

«Гарри Поттер» китобидаги талончилар харитаси Хогвартснинг сеҳрли харитаси бўлиб, унда исталган кишининг қаерда эканлиги кўринади. Унда, шунингдек, сеҳрли қасрдан чиқиш ҳамда қасрни Хогсмид сеҳргарлар қишлоғи билан боғловчи йўллар қайд этилган.