Глобал исиш Антарктида қор қопламларида яшил сув ўтларининг пайдо бўлишига олиб келади, деб ёзади Science Daily.

Фото: YouTube

Кэмбриж университети ва Британия Антарктика хизмати олимлари, тахминан, икки квадрат километр майдонда деярли 1700 алоҳида сув ўтлари гуллаш ўчоқларини топди.

Сув ўтлари кўпроқ пингвин ва қушларнинг яшаш жойларида учрайди.

Мутахассислар ҳаво ҳарорати кўтарилгани сари Антарктида қор қопламларисиз қолиши, сув ўтлари эса қор суви ва шилимшиқнинг етишмаслигидан йўқолиб кетиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.