Қайла солиб печда пиширилган котлет таъми оғзингизда қолиши аниқ.

Фото: Getty Images

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

Котлет учун:

  • Қийма — 300 гр
  • Пиёз — 1 дона
  • Тухум — 1 дона
  • Нон талқони
  • Мурч, туз — таъбга кўра
  • Картошка — 3 дона
  • Булғори қалампири — 2 дона

Қайласига:

  • Томат пастаси — 1 ош қошиқ
  • Помидор — 2 дона
  • Сув — 2 стакан

Тайёрланиш жараёни:

  • Биринчи бўлиб котлет тайёрлаб оламиз.
  • Қиймага пиёз, саримсоқ пиёз, тухум, нон талқони, туз ва мурч қўшинг.
  • Товада қизиган ўсимлик ёғида котлетни қовуриб олинг.
  • Картошкани котлет катталигида кесиб, уни ҳам қовуриб олинг.
  • Булғор қалампирини кесиб, котлет ва картошкага қўшиб аралаштиринг.
  • Қайла учун, помидорга томат қўшиб қовуринг, туз сепинг ва сув солинг.
  • Котлет устига қайлани қуйиб, 200 даража қизиган печга 35-40 дақиқага қўйинг.

Таом тайёр ёқимли иштаҳа!

«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.