Автомобиль салонини дезинфекция қилишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Масалан, турли спирт эритмалари ва санитайзерлар. Бироқ олимлар автомобилни қуёшли жойга қўйиб кетиш ҳам бу борада самарали эканлигини аниқлади, деб хабар беради Motor.

Фото: Unsplash

Машина салони қизиб кетганига қарамай у йўловчилар учун хавфсиз жой эмас, автомобиль ичидаги юқори ҳарорат зарарли микроорганизмларни, хусусан, COVID-19 коронавирус инфекциясининг нобуд бўлишига кўмаклашиши мумкин.

Сўнгги тадқиқотларга кўра, янги турдаги коронавирус Цельсий бўйича 22 даража иссиқликда икки ҳафтага яқин яшай олади. Ҳаво ҳарорати 35 даражага кўтарилганида у икки соатда нобуд бўлади. Автомобиль салони юзаси 55 даражага қадар қиздирилса, вирус 20 дақиқадан ортиқ яшай олмайди, 70 даража Цельсийда эса хавфли микроорганизмлар беш дақиқа яшай олади холос.

Кўчадаги ҳарорат 30 дажара Цельсийга етганида қора рангли автомобилга тўғридан-тўғри тушаётган қуёш нури салон ичини 65 даражагача қиздириб юбориши мумкин. Оқ рангли машина — 45 даражагача қизийди. Бу эса қурилмалар панелида қолиб кетган ҳимоя ниқобидаги коронавирусни ўлдириш учун етарли ҳисобланади.