Ўзбекистонда 21 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2950 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 5 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) орасидан қайд этилди.

Ўзбекистонда 2372 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда мамлакат бўйича 565 нафар бемор даволанмоқда. Қайд этишларича, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир.