Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди.

Фото: «Дарё»

Қарорга кўра, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май якшанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида нишонланади.

«Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг 2020 йилда Рамазон ҳайитининг илк куни 24 майга тўғри келиши ҳақидаги қарорини инобатга олиб, бу кун мамлакатда байрам сифатида нишонланади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, қарорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши белгиланган.