Мазкур таомни тайёрлашга кўп вақт кетмайди ва натижадан кўнглингиз тўлиши аниқ.

Фото: Lifehacker

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Сабзи — 600 гр
  • Зира — таъбга кўра
  • Қизил «чечевица» (ясмиқ) — 140 гр
  • Саримсоқ пиёз — таъбга кўра
  • Сабзавотли бульон
  • Туз — таъбга кўра
  • Кўкатлар
  • Қизил мурч — таъбга кўра

Тайёрланиш жараёни:

  • Ишни сабзини қирғичдан чиқаришдан бошланг.
  • Тайёр бульон бўлмаса, одатий рецептдан фойдаланиб бульон пишириб олинг.
  • Қуруқ товага зира ва қизил мурч солиб бироз қовуриб олинг.
  • Товага, ёғ, саримсоқ пиёз, сабзи ва «чечевица» солинг.
  • Бульонни ҳам қўшиб аралаштиринг.
  • Қайнаб чиққанидан кейин яна 15 дақиқа олов устида тутинг.
  • Блендер ёрдамида аралашмани бўтқа ҳолига келтириб, туз қўшиб аралаштиринг.
  • Дастурхонга тортишдан аввал, бир қошиқ сметана ва кўкатлар билан безаш тавсия этилади.

Ёқимли иштаҳа!

«Дарё»даги бошқа рецептлардан ҳам фойдаланинг.