Алишер Усмонов Ҳайит байрами арафасида Зангиота туманидаги 1004 та оилага 2 миллиард 510 миллион сўмлик моддий ёрдам ажратди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида тумандаги 1 004 та хонадон йўқланган. Шунингдек, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, ногиронлари бор оилалар танлаб олинган.

Аввалроқ Алишер Усмонов Андижонда мингта оилага 2,5 миллион сўмдан, Наманганда 5 минг оилага 12,5 миллиард сўмлик молиявий кўмак бергани маълум қилинганди.

Шунингдек, Алишер Усмонов Сардобадаги тошқиндан жабр кўрган сирдарёликларга 10 миллион доллар ажратган бўлиб, бу пуллар Рамазон ҳайитигача тарқатилади.