АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳри аҳолиси тадбиркор ва миллиардер Илон Маскнинг ҳудудда Tesla автомобиль заводи қуришини жуда хоҳламоқда. Шунинг учун одамлар Маскнинг эътиборини тортиш учун ҳудуддаги улкан Олтин бурғуловчининг ҳайкалига миллиардернинг юзи ва компания логотипини чизиб қўйди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: Twitter

Бетондан ясалган ҳайкал ҳақиқатан ҳам жуда катта, у тўққиз қаватли уй баландлигига тенг, оғирлиги эса 22 тоннани ташкил этади.

Ҳайкалнинг юзида Маскнинг акси пайдо бўлганида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ғоя яхши бўлганини, бироқ у жуда ёмон тарзда бажарилганини билдиришди.

Фото: Twitter

Олтин бурғуловчи ҳайкали ХХ аср ўрталарида пайдо бўлган. Уни Халқаро нефть кўргазма маркази учун ясашган ва у инсоният учун қулай ҳаётни яратган нефтчиларга бағишланган.

Ҳайкал 1979 йилдан бери Оклахома штати рамзи ҳисобланади. Ўз вақтида ундан турли брендларнинг рекламаларида фойдаланилган.