Англиянинг Саутгемптон шаҳрида яшовчи Лорна Чизман оила аъзоларининг бўш вақтини мазмунли ташкиллаштириш усулини топди, деб ёзади Daily Mail.

Фото: Kennedy News and Media

Аёл ўғли Уильям ва қизи Поппини 1945 йилга қайтариб, уларга унутилмас тарих дарсидан сабоқ берди.

Опа-ука ушбу тажрибани эшитиб бошида қувонди, кейин эса бундан қайғуга ботди.

«Мен уларга бошқа телевизор кўрмаслиги, телефон ва планшет ўйнамаслигини айтганимда Уильям ўн дақиқа йиғлади», — дейди она.

Аёл фарзандларидан гаджетларни олиб қўйди, телевизор томоша қилишни тақиқлади, уларни ўтган асрдаги услубга хос кийинтирди.

Фото: Kennedy News and Media

Болалар видеоўйинлар ўйнаб ўтириш ўрнига боғда ишлашга, овқат тайёрлаш ва уй тозалашга жалб этилди.

Бундан ташқари, Лорна оиланинг овқатланиш рационини ҳам ўзгартирди. Одатий чипслар, шоколадли батонлар ҳамда бошқа замонавий егуликлар ўрнини уруш пайти таомлари эгаллади.

Болалар уруш пайти китобларидаги рецептлар асосида таом тайёрлади. Масалан, димланган гўшт ёки пиёз ва қийма солинган пирог. Бу жуда тўйимли ва мазали.

Фото: Kennedy News and Media

Чизман оиласи аъзолари ўтмишдаги ҳаёт тарзини бошдан кечирди. Лорнанинг турмуш ўртоғи уйга бувиси ўйнаган стол ўйинини олиб келди.

40 йиллар атмосферасига тўлақонли равишда мослашишнинг иложи бўлмади, чунки эр-хотин ишларди.

Ўша вақтларнинг атмосферасини максимал даражада ҳис эттириш учун эр-хотин бир куни болаларини сирена ва портлаш овози билан уйғотди.

Фото: Kennedy News and Media

Уильям ва Поппи нима бўлаётганини тушунмай турган пайтда ота-она бомба учиб келаётгандек ҳимояланиш учун стол остига кириб, ерга ётиб олди.

Чизманнинг айтишича, 2020 йилда яшаётганига қарамай, 1945 йилдан айрим сабоқларни олди ҳамда уларни ҳаётга татбиқ этади.

«1940 йилда ҳаёт ҳозиргидек тинч бўлмаган. Эндиликда биз бир-биримиз учун кўпроқ вақт топишга ҳаракат қиламиз», — дейди аёл.

Фото: Kennedy News and Media

Тажриба якунланганидан энг кўп болалар қувонди, уларга севимли гаджетлари қайтариб берилди.