Британиялик таниқли хонанда ўтган йилнинг августида ўтказган концертларидан рекорд даражадаги — 775 миллион доллар даромад кўрган ҳамда чегараланмаган вақтга дам олишга кетган эди.

Фото: Reuters

Hello нашрининг ёзишича, концертдан тушган барча пуллар Эднинг соф фойдаси ҳисобланади. Ҳозирда хонанданинг даромади 200 миллион фунт стерлингга (243 миллион доллар) баҳоланади.

Ширан ўзининг кўп сонли уйларидан бирида оиласи билан дам олмоқда. Хонанда Саффолк, Кенсингтондаги уйлар ва Лондоннинг турли туманларидаги хонадонлар ҳаммаси бўлиб 27 та кўчмас мулкка эгалик қилади.

Қайд этилишича, Эд шунча уйнинг ҳаммасини нақд пулга сотиб олган ва улар учун 57 миллион фунт стерлинг (70 миллион доллар) тўлаган.

«Аксарият машҳурлар бундай кўчмас мулкни ипотека олиб харид қилади. Бироқ Эднинг пули шу қадар кўпки, у катта харидларни ҳам нақд пулда амалга оширади», — дейилади хабарда.

Эд Шираннинг Саффолк графлигидаги мулки

Фото: Hello

Эд Шираннинг Саффолк графлигидаги мулки

Фото: Hello

Эд Шираннинг Саффолк графлигидаги мулки

Фото: Hello