Гонконг фан ва технология университети олимлари инсон кўриш аъзосидан деярли фарқ қилмайдиган сунъий кўз яратди, деб хабар берди «Korrespondent.net».

Фото: Pixabay

Сунъий кўз Чжиюн Фаня бошчилигидаги мутахассислар томонидан ишлаб чиқилди. Қурилма диаметри икки сантиметр атрофида бўлган шардан иборат. У ҳақиқий кўздагидек суюқлик билан тўлдирилган. Суюқлик электр токини ўтказиш имконини беради.

Сунъий кўз ёруғликни ҳис қилувчи наноўтказгичлардан иборат тўрлар билан таъминланган. Улар қуёш батареяларида ишлатиладиган перовскит материалларидан яратилган. Наноўтказгичлар инсон кўзларидаги фоторецепторлар каби сигнални кейинги босқичга узатиб, ёруғликка реакция билдиради.

Тажриба давомида қурилма I, E ва Y ҳарфларини таниди. У ҳозирда сифати 100 пиксель атрофида бўлган тасвирни яратишга қодир. Инсон кўзи томонидан яратиладиган тасвир сифати эса 120-140 мегапиксель деб баҳоланади.

Ташқи қувват манбайисиз ишлашни таъминлаш мақсадида мутахассислар робокўзни автоном қилишни режалаштирмоқда. Тахмин қилинишича, у қуёш батареясининг ячейкаси сифатида ишлай олиши мумкин.

Мутахассислар наноўтказгични инсон оптик нервига улашни текшириб кўришни режалаштирмоқда.